Home
/
Компания ҳақида

Компания ҳақида

Агроветхимоя МЧЖ 2004 йилда ташкил топган булиб, асосий мак;сади-сифатли кимёвий воситалар, минерал угитлар, томчилаб cyfopmu тизимини тулдирувчи эхтиёт кисмлар ва сифатли уруглар билан к,ишлок; хужалиги махсулоти ишлаб чикарувчиларни таъминлаб беришни кузда тутган. Корхона малакали мутахассислар иштирокида: кластер, фермер, богдорчилик, хусусий ва иссикхона хужаликларини экин химояси ва озиклантириш буйича маслахатлар беришни хам йулга куйган. Шу каторда кишлок; хужалигига зарар етказаётган хашоратлар билан муаммоларни хал килиш, хосилдорликни ошириш, илмий изланиш ва ишлаб чикаришга зарур булган янги хориж технологияларини мутахасисларга етказишга харакат киляпти. Агроветхимоя корхонаси хашоратларга карши курашиш ва озиклантириш воситалари ишлаб чикариш буйича дунёни энг илгор БАЙЕР, ФМС, АВГУСТ ва бошк;а бир катор корхоналари билан узликсиз алокада булиб уз химоя воситаларини янгилаш устида изланишлар олиб боряпти. Шунингдек корхона мутахассислари кишлок; хужалиги махсулотлари ишлаб чикарувчиларга химоя ва озиклантириш дастури тузишга ва уни тугри куллашга ёрдам беришни хам йулга куйган. Бизнинг корхона "Сизнинг даромадингиз уз кулингизда" деган шиорга амал килишга харакат киляпти.