Home  /  Махсулот каталоги  /  ЦЕНТУРИОН 25,4% э.к.

ЦЕНТУРИОН 25,4% э.к.

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 эмульсия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     Клетодим

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Ариста Лайф Саенс САС", Франция

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Тартибли хусусиятга эга, бегона ўтнинг хамма қисмларига сингиб кета олади, хатто илдизларига хам.
  • Бир ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларнинг барча турларини йўқ қилади, шулар ичида (пырей, свинорой, гумай).
  • Ишлатишда экинларнинг ривожланиш босқичи бўйича чекловлар йўқ.
  • Кичик сарф меъёрда тупроқ-климатик ва об-ҳаво шароитларига қарамай юқори самарадорликни кафолатлайди.
  • Икки паллали бегона ўтларга қарши ишлатиладиган гербицидлар билан бак қоришмада ишлатилганда кучли синергизм хусусиятига эга, ушбу қоришмада ишлатилаётган барча компонентларни тавсия этилган сарф меъёрини камайтиришга имконият яратади.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Гербицид бегона ўтларга барг ва поя орқали сингиб ўсимликда фаол кўчиб унинг ўсув нуқталарида жойлашиб олиб липидлар синтезини тўхтатади. Ишлов берилгандан 1-2 кундан сўнг бегона ўтлар ўсишдан тўхтайди. 3-7 кундан сўнг қўнғирлашиш ва бўғинларнинг халоқ бўлиши содир этади, барглар хлоротик ранга бўялади. 7-12 кундан сўнг ўсимликлар тўлиқ халоқ бўлади. Илдизлар 12-20 кундан сўнг тўлиқ қотиб қолади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Қайси бегона ўтга қарши

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Пахта, қанд лавлаги

Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар

0,2-0,4 + ПАВ (Амиго) 0,6-1,2 л/га

1

Пахта, қанд лавлаги, пиёз

Кўп йиллик бошоқли бегона ўтлар

0,7-1,0 + ПАВ (Амиго) 2,1-3,0 л/га

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Препаратнинг минимал сарф меъёри ишлов беришнинг мақбул шароитларга риоя қилинганда ишлатилади, максимал сарф меъёри – даланинг юқори ифлослан (300 д/кв.м. ортиқ) ёки ўсиб кетган бегона ўтларга қарши ишлатилади. Бегона ўтларнинг иккита тўлқини пайдо бўлганда минимал сарф меъёрда 0,2 л/га бўлиб киритиш тавсия этилади. Пуркаш ишларини эрталаб об-хаво харорати + 25°С да олиб бориш тавсия этилади.