Home  /  Махсулот каталоги  /  ТОПСИН М, 70% н.кук.

ТОПСИН М, 70% н.кук.

 Ун шудринг, занг ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши тартибли фунгицид.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 намланувчан кукун

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     тиофанат-метил (700 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   «Ниппон Сода», Япония

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Таъсир доирасининг кенглиги – бир неча касаллик устидан бир вақтнинг ўзида назорат;
  • Тез бошланғич самара – ишлов берилгандан бир кундан сўнг қўзғатувчига таъсир қилишни бошлайди;
  • Экинларни ҳимоя қилишининг давомийлиги – 4 хафтагача;
  • Бак қоришмалари учун яхши шерик – деярли ҳамма инсектицид, акарицид ва фунгицидлар билан  бирга ишлатилиши мумкин, ишқорли препаратлардан ташқари (мисол, бордос суюқлиги);
  • Соғлом қолган экинларнинг ўсуви ва ривожланишини узайтирилган фотосинтез ҳисобига рағбатлантиради;
  • Механик шикастга мойил ўсимликларга ишлов беришда жуда қулай препарат, мисол, олма боғларида қийқимлаш ёки ҳосил еғилгандан сўнг;
  • Ишлов берилаётган экинларга токсик таъсири йўқ;
  • Арилар ва иссиққонлиларга безарар, кўз ва терини яллиғлантирмайди.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Тиофанат-метил (карбендазим) метаболити катаклар бўлинишини тўхтатади (митоз). Тиофанат-метилни ўзи катакларни нафас олишини тўхтатади. Тартибли таъсири ҳисобига бутун ўсимликка тарқаб кетади. Ноёб даволовчи ва профилактик хусусият, йўқ қилувчи таъсирга эга.

 

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Касаллик

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Бодринг

Ун шудринг, кулранг чириш

1,0

3

Олма

Ун шудринг, калмараз

1,0

3

Узум

Оидиум, антракноз

1,0

3

Шоли

Пирикуляриоз

1,0-1,2

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Препарат экинларни пуркаш йўли билан касалликнинг олдини олиш ёки касаллик аломатлари пайдо бўлганда ишлатилади. Мавсум мобайнида ишлов бериш 1-3 маротаба олиб борилади, ифлосланиш даражаси ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ.