Home  /  Махсулот каталоги  /  ТАЛСТАР 10% э.к.

ТАЛСТАР 10% э.к.

Қишлоқ хўжалик экинларини комплекс зараркунадаларига, шу жумладан кана, ҳамда ғалла омборлари ва туташган ҳудудлар дезинсекцияси учун пиретроидли инсектицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 эмульсия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     бифентрин (100 г/л)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "ФМСи", США

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Боғ ва иссиқхоналарда энг муаммоли зараркунандаларга қарши юқори самарадорлиги: кана, шира, оққанотга қарши;
  • Талстар олма дарахтларини зараркунандалардан ҳимоялашда муҳим ахамиятга эга, айниқса каналарга қарши;
  • Иссиқханаларда сабзавотларга Талстар билан ишлов бериш, ушбу экинларга қушимча ишлов бериш заруратини қолдиради;
  • Паст токсиклиги туфайли иссиқхоналарда ишлатиш учун мўлжалланган;
  • Фитотоксик эмас.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Ҳашоратларнинг асаб тизимини шол қилиб, дархол ўлимга олиб келадиган таъсирга эга. Зараркунанда организмига озуқа билан бирга тушади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ғўза тунлами, каналар, оққанот, карадрина

0,6

2

Ғўза

Шира

0,3

2

Ғўза

Трипс

0,3-0,45

2

Олма  

Олма меваҳўри, баргўрарлар, каналар

0,4-0,6

2

Помидор  

Оққанот  

0,6

2

Помидор

Занг кана

0,4

2

Тут  

Тут парвонаси

0,5

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Экинларга ишлов бериш эрталаб қуёш чиққунча, қуруқ, шамол эсмай турган пайтда олиб бориш тавсияланади. Шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланинг, ишлов бериш тугаллангандан сўнг, яхшилаб ювиниш лозим.