Home  /  Махсулот каталоги  /  ПРЕВИКУР SL, 72,2% с.э.

ПРЕВИКУР SL, 72,2% с.э.

Ҳимояловчи ва бўй ўсишини тезлаштирадиган тартибли фунгицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 сувли эритма

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     пропамокарб гидрохлорид (722 г/л)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   «Байер КропСайенс», Германия

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

Юқори самарадорлик:

— переноспороз ва илдиз чиришларни қўзғатувчиларига қарши активлигининг кенг қамрови (Pythium spp., Phytophtora spp., Pseudoperonospora spp.);

— бошқа фунгицидларга қарши турғунлик қўзғатувчиларга қарши курашиш хусусияти.

Тезлаштирувчанлик таъсири:

— ўсимликларни инфекцияга қарши бардош бериш механизмларини кучайтиради;

— ўсимликларнинг илдиз отиши, ўсиши ва гуллашига рағбатлантировчи таъсир кўрсатади.

Ишлатилишида қулайлиги:

— кутиш муддатининг қисқалиги (3 кун);

— киритишнинг ҳилма-ҳиллиги, тупроқни томчилаб суғориш ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш тизими билан, ўсаётган ўсимликларга пуркаш йўли билан ҳам;

— узоқ ҳимояловчи таъсири;

— ишлатишга қулай суюқ формуляцияси.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Пропамокарб гидрохлорид мембрана таркибининг биосинтезини бузади, споралар ўсиши ва мицелия ривожланишини секинлаштиради ва тўхтатади.

 

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Касаллик

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ингичка толали ғўза

Фитофтороз

1,5

1

Помидор

Фитофтороз, альтернариоз

1,5

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Максимал ҳимояловчи самарага эришиш учун ишлов берилаётган юза тўлиқ пуркалишига эришишга ҳаракат қилиш керак. Ишлов беришга оптимал об-ҳаво ҳарорати 12-25°С. Ишловни ёмғир ёғишидан 2-3 соат олдин ўтказилиши шарт. Ишчи суюқликни қўшни экинларга тушишининг олдини олинг. Ишлов берилгандан кейин кутиш муддатига қатъиян риоя қилинсин.

Таъсир этиш муддати: 2-3 хафта, экинларни ифлослашганлиги ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Таъсир этиш тезлиги – ишлов берилгандан 3-4 соат ичида.