Home  /  Махсулот каталоги  /  ОМАЙТ 57% э.к.

ОМАЙТ 57% э.к.

Контакт таъсирли акарицид.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 эмульсия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     пропаргит (570 г/л)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Кемтура", АҚШ

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

Каналарни актив ривожланиш тоифасида йўқ қилади (личинка, нимфа, катта кана). Тухумларни йўқ қилмайди лекин қолдиқ таъсири личинкаларни йўқ қилади. Бевосита контактда таъсир қилади ва буғланиш пайтида буғ билан. Оптимал самараси ҳаво ҳарорати 20°С дан ошганда эришилади. Препарат ишлатилиши билан йиртқич каналар ва фойдали ҳашоратлар сонини қисқартирмайди.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Препарат пуркалгандан сўнг каналар озуқаланишдан тўхтайди ва уларнинг экинларга салбий таъсири кузатилмайди, 3-4 кундан сўнг улар ҳалоқ бўлади. Препарат таъсирининг муддати 3 хафтадан кам эмас. Энг юқори самарага эришиш учун ўсимликни препарат билан тўлиқ ҳўллантириш лозим. Ҳаво ҳарорати 25°С дан ошганда препарат таъсири кучаяди. Препарат каналарнинг тухумларига таъсир қилмаслигини этиборга олмаса, бошқа барча ривожланиш жараёнида тухум очиб чиқишидан катта канасигача таъсир қилади.

Омайт ишлатилгандан 2-3 хафтадан сўнг ҳам таъсир кўрсатиши мумкин, чунки у кейинчалик пайдо бўлган личинкаларни йўқ қилади.

Омайт ишлатилгандан 6 соатдан сўнг ёмғирда ювилиб кетмайди.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ўргимчаккана

1,5

2

Олма

Каналар

1,5-3,0

4

Цитрус экинлари

Каналар

4,5

2

Узум

Каналар

1,2-1,8

2

Соя

Каналар

1,3

1

Қанд лавлаги

Каналар

1,0

1

Олча

Каналар

0,9-1,2

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Ишлов беришда Омайт пуркалаётган ўсимликларни ишчи суюқлик билан тўлиқ қопланилишини таъминлаш лозим. Дарахтларга пуркалганда уларнинг ишлов бериш ҳажми унинг бўйи ва эни ҳамда пуркагич турига боғлиқ.

Препарат билан ишлов бериш каналарнинг сони зарар кўрсатиш даражасига етганда бошланади.

Препаратнинг оптимал самараси ҳаво ҳарорати 25 °С дан ошганда эришилади.

Ҳавонинг намлиги препарат самарасига таъсир қилмайди, препарат ультрафиолет нурларнинг таъсирига турғун ва узоқ муддат ёруғликда ўз ҳусусиятини йўқотмайди.

Препарат баргларнинг воск қобиғида яхши эрийди ва шунинг учун ёмғирда узоқ вақт ювилиб кетмайди.

Фитотоксиклик таваккалчиликнинг олдини олиш мақсадида препарат ишлатишни ўсимликларни тез қуришига мойил шароитда қуллаш лозим (иссиқ ҳаво, паст намдорлик).

Омайт препаратига резистентлик пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида уни бошқа кимёвий гурухларга мансуб препаратлар билан алмашлаб ишлатиш лозим.