Home  /  Махсулот каталоги  /  НОМИНИ 400 г/л, к.с.

НОМИНИ 400 г/л, к.с.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 суспензия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     биспирибак натрия

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   «Кумиай Кемикал», Япония

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Қуллашнинг кенг қамрови – ишлов бериш муддатининг кенглиги. Гербицид бошоқли бегона ўтларнинг 2-4 барглик даврида ишлатилиши мумкин.
  • Бегона ўтларнинг кенг қамровига қарши ишлатилиши – бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга, шулар жумласидан ҳилол, ҳамда бир хил икки паллаликларга қарши.
  • Юқори селективлиги.
  • Ҳимоя қилишнинг давомийлиги, пуркалгандан 30 - 60 кун давомида.
  • Таъсир этиш тезлиги, пуркалганидан сўнг 3 - 5 кунда.
  • Паст сарф меъёри.
  • Паст товсиклиги, инсонга ва атроф мухитга зарар етказмайди.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Номини 400, КС шоли экилганидан сўнг ишлатилади ва бегона ўтларнинг кенг қамровини назорат қилади. Препарат ўсимликларни ацетолактатсинтазаси фаолиятини бўғиб, аминокислоталарни ёнидага бўғимлар билан биосинтезини тўхтатиб қўяди. Номини гербицидига таъсирчан бегона ўтларнинг бўйи ўсиши тўхтаб, камқонлик, некроз пайдо бўлиб натижада халоқ бўлиши. Бегона ўтларнинг халоқ бўлишининг биринчи аломатлари ишлов берилгандан 3 - 5 кунда намоён бўлади. Ҳимоя қилишнинг давомийлиги ишлов берилгандан сўнг 30 – 60 кунни ташкил қилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Қайси бегона ўтга қарши

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Шоли

Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтлар

0,08-0,1 + ПАВ (“Агрисол А – 150 К”) 0,08-0,1

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Номини бир мавсумда бир мартта, қўлда ёки трактор пуркагич билан биртекиста пуркаш йўли билан, ишчи суюқликнинг сарфи – 300 л/га миқорида амалга оширилади.

Препарат жадвалда кўрсатилган тавсияга кўра ишлатилади. Номини, шоли экилгандан сўнг, бошоқли бегона ўтларнинг 2-4 барг даврида ишлатилади. Юқори самарага эришилиши учун тайёр ишчи суюқлиққа 80 – 100 мл ПАРА 100, ноионоген намловчи агенти қўшилиши лозим.

Пуркашдан аввал сув сатхи бегона ўтларнинг бўйини 1/2 гача камайтирилиши лозим.  Қайта сув билан тўлдириш ишлов берилгандан 1 – 3 кундан сўнг амалга оширилади.

Ўсимликларга ишлов бериш эрта сахарда ёки кечки пайт қуёш ботганидан сўнг об-ҳаво 15°С дан 30°С гача ва шамол тезлиги 4 - 5 м/с дан ошмаган ҳолатда амалга оширилади.