Home  /  Махсулот каталоги  /  НИССОРАН 10% н.кук.

НИССОРАН 10% н.кук.

Кўп турдаги каналарнинг тухумлари, личинкаси ва нимфаларига таъсир кўрсатувчи замонавий акаицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 намланувчан кукун

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     гекситиазокс (100 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Ниппон Сода Ко., Лтд.", Япония

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Кенг қамровли акарицид таъсирчанлик;
  • Тухум-личинка-нимфа ривожланиш босқичида каналарга қарши юқори самарадорлиги;
  • Бошқа акарицидларга қарши турғунликка эга каналарга қарши қарама-қарши резистентлик ҳолатнинг йўқлиги;
  • Узайтирилган акарицид таъсир муддати (50 кунгача);
  • Кўп қишлоқ ҳўжалик экинларга фитотоксик эмас;
  • Кўп пестицид турлари билан қўшиб ишлатилиш хусусияти;
  • Ижобий энтомофаунага салбий таъсирининг йўқлиги.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

  • Препарат йирик каналарга қарши таъсир қилмайди. Шунинг учун препарат билан ишлов бериш катта каналарнинг сони кўпаймасидан олдин тавсия этилган.
  • Препарат қўлланилгандан сўнг тухум, личинка ва нимфалари ҳалоқ бўлади, имаго эса тирик қолиб, янги тухумлар қўяди. Лекин хеч бир қўйилган тухум туғилмайди, катта каналар эса 7-10 кун ичида ўз ўлими билан ўлади.
  • Препарат таъсирини визуал самарасини ишлов берилганидан 10 кундан кейин кўрса бўлади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ўргимчаккана

0,1

2

Олма

Кана

0,3

1

 

 ИШЧИ СУЮҚЛИКНИНГ САРФ МЕЪЁРИ: 900-1000 л/га

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Препаратни катта каналарнинг биринчи генерацияси пайдо бўлишидан олдин қўлланилиши тавсия этилади.

Ўсимликларда катта каналарнинг кенг тарқалган ҳолларда НИССОРАНни бошқа имагога таъсир кўрсатадиган акарицид билан қўшиб ишлатилиши мумкин, ёки САНМАЙТ ишлатилиши мумкин.

 

ПРЕПАРАТНИНГ ҚЎЛЛАШДА ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

 

Дунёда препарат каналарга қарши куйидаги экинларда муваффақиятли қўллаб келинмоқда: олма, узум, бақлажон, декоратив ўсимликлар, цитрус, қора қорағат, пахта, сабзавотлар.