Home  /  Махсулот каталоги  /  МОСПИЛАН 20% н.кук.

МОСПИЛАН 20% н.кук.

Lepidoptera, Hemiptera, Thysanoptera, Coleoptera ва Hоmоptera ларга қарши тартибли ичак-контакт инсектициди.

 

МОСПИЛАН инсектицидлар янги – неоникотиноидлар синфига мансуб.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 намланувчан кукун

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     ацетамиприд (200 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   «Ниппон Сода Ко., Лтд.», Япония

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • янги ишлаш механизми ҳисобига зараркунандаларда препаратга турғунлик пайдо бўлмайди;
  • қўллашда оз сарф меъёри;
  • хароратдан қатъий назар юқори биологик самарадорлиги;
  • препарат таъсири ишлов берилгандан бир соатдан сўнг кўринади;
  • катта ҳашоратлар, личинка ва тухумларга узайтирилган йўқ қилувчи таъсири (3 хафтагача);
  • кўпчилик пестицидлар билан қўшиб ишлатилиши мумкин;
  • асалари ва қовоқариларга безарар!!!

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Препарат ўсимликларда жуда яхши тартибли ва трансламинар ҳусусиятга эга, шунинг ҳисобига ўсимликка яхши сингиб ҳамма қисмларига тарқалади. Натижада препарат самараси ишлов берилмаган қисмларида ҳам намоён бўлади.

 

  • Зараркунандалар препарат билан бевосита контакт, ҳамда ишлов берилган ўсимликларни эстимол қилиш натижасида ҳалоқ бўладилар.
  • Препарат инсектицид таъсири зараркунандаларнинг асаб тизимига таъсир қилишидан амин бўлади, ушбу зараркунандаларнинг ўткир асаб қўзғаши ва фалаждан ҳалоқ бўлишига олиб келади.
  • Ҳашорат турига қараб препарат тухум, личинка ва катта ҳашоратларга қарши токсик таъсирга эга.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Шира, трипс, оққанот

0,15

2

Ғўза

Ғўза тунлами

0,3

2

Иссиқхонадаги бодринг

Оққанот, шира

0,25-0,3

1

Картошка

Колорадо қўнғизи

0,02-0,025

1

Қанд лавлаги

Оддий лавлаги узунбуруни, бургалар

0,15-0,2

1

Яйлов

Чигириткасимонлар

0,04-0,045

1

Тут

Тут парвонаси

0,15

2