Home  /  Махсулот каталоги  /  ЛАННЕЙТ 20Л э.к.

ЛАННЕЙТ 20Л э.к.

Янги кенг қамровли инсектицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 эмульсия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     метомил, 200 г/л.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Дюпонт Интернейшнл Оперейшнз", Швецария

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Зараркунандалрнинг кенг қамровини ишончли назорат қилади
  • Таъсир этиш тезлиги: хашоратларнинг 40% 15 минут ичида ҳалоқ бўлади; 70% бир соат ичида, 90% 4 соат ичда      
  • Контакт-ичак таъсири
  • Личинкаларнинг барча тоифаларида актив, катта хашоратларга қарши контакт таъсирга эга (капалак) ва тухум
  • Салқин ва иссиқ ҳавода самарали
  • Ҳосил йиғиб олишдан 20 кун олдин ишлатилиши мумкин

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

ЛАННЕЙТ 20Л карбаматлар синфига киради. ЛАННЕЙТ 20Л катаклар дарадасида ҳашоратлар синапсидаги ацетилхолинэстеразу ферментини бўғади. Таъсир этиш аломатлари хашоратнинг гиперактивлиги ва қўл-оёқларни треморида билинади. Сўнг паралич келиб чиқиб ҳалоқ бўлади. Зараркунандаларнинг ҳамма ривожланиш тоифаларига таъсир килиб йўқ қилади (тухумлани ҳам), уларга ишлов пайтида тегиб. Зараркунандаларнинг харакатчан тоифалари ишлов берилган юза билан контактдан ва ичакка тушиши натижасида халоқ бўлади. ЛАННЕЙТ 20Л барг ичига тез сингиб ўтади, сўрувчи хашоратларга (шира ва цикадка) катак шарбатида ўлдирувчи концентрацияни ташкил қилиб. Ундан ташқари ЛАННЕЙТ 20Л трансламинар хусусиятга эга, барг ичига сингиб баргнинг орқасидаги хашоратни йўқ қилади. Действие ЛАННЕЙТА 20Л таъсири қўйилган тухумларга ва уларни очиб чиқиш пайтида ишлов берилганда аниқ намоён бўлади.

ЛАННЕЙТ 20Л ижобий харорат коэффициентига эга, бу дегани, харорат ошиши билан препарат самарадорлиги ошади. ЛАННЕЙТ 20Л ишчи суюқлиги баргларда қуригандан сўнг ёмғир ёғиб ўтса (одатда ишловдан 2 соатдан сўнг), қайта ишлов зарурати йўқ.  

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

                                                                                              

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ғўза тунлами

1,5-2,0

2

Ғўза

Шира

1,5

2

Ғўза

Трипс

1,0-1,5

2

Табак

Шира, трипс, оққанот, тунламлар

2,0-2,5

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

ЛАННЕЙТ 20Л тавсия этилган сарф меъёрда личинкаларни биринчи туғилиш даврида олдини олиш мақсадида қўлланилади. Пуркагич бир теккиста пуркалишни таъминлаши, ишчи суюқлик миқдори 1 га барг юзасини қоплашига етарли бўлиши шарт. Ишлов беришларнинг оралиғи одатда 10-12 кунни ташкил қилади.