Home  /  Махсулот каталоги  /  КУРЗАТ Р, н.кук.

КУРЗАТ Р, н.кук.

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 намланувчан кукун

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     мис хлорокиси (689,5 г/кг) – цимоксанил (4,2 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   «Дюпонт Интернейшнл Оперейшнс», Швейцария

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Антиспоруляцион ва даволовчи хусусиятлар ҳисобига юқори самара беради;
  • Препарат барг ичидан сингиб ўтиши ҳисобига барг остидаги касалликларни бартараф қилади;
  • Фениламид фунгицидларга турғун фитофтороз қўзғатувчи штаммларга қарши актив кураш воситаси. Турғун штаммларнинг йўқлиги фитофторозга қарши кўп йиллар давомида кураш олиб бориши, Курзат-Р ни бошқа тўлиқ тартибли фунгицидлардан ажратиб туради.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

КУРЗАТ Р фунгициди таркибига кирувчи таъсир этувчи моддалар бир-бирини тўлдириб туради. Мис хлорокиси – контакт таъсири ҳисобига ўсимликни ташқарисидан ҳимоялаб туради. Цимоксанил – локал-тартибли фунгицид, «Дюпон» компанияси томонидан кашф қилинган, даволовчи ва ҳимояловчи таъсирини таъминлаб беради. Цимоксанил ишлов берилгандан кўп ўтмай ўсимликка сингиб, барглари ва поясида пастдан тепага қадар ўрнашиб олади. Ушбу ишчи суюқликни пуркаш пайтидаги нотекис тақсимланишни текислайди. Даволовчи таъсири ишлов берилгандан 1-2 кундан сўнг ҳам юқори сезгирлик реакциялари ҳисобига сақланиб қолади (цимоксанил ўсимликнинг инфекцияланган катакларини капсулалаш ҳисобига касалликнинг ривожланишини тўхтатади)

 

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Касаллик

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Иссиқхонадаги ва очиқ даладаги помидор

Фитофтороз

2,0-2,5

3

Картошка

Фитофтороз

2,0-2,5

3

Иссиқхонадаги бодринг

Пероноспороз

2,5-3,0

3

Узум

Милдью 

2,5-3,0

4