Home  /  Махсулот каталоги  /  КОРАГЕН 20% э.к.

КОРАГЕН 20% э.к.

Энг мухим экинларда комплекс зараркунандаларга қарши инсектицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 эмульсия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     хлорантранилипрол 200 г/л

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Дюпонт Интернейшнл Оперейшнз", Швейцария

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Бир хил антибиотикларга анагенез резистентликнинг олдини олувчи янги ягона механизм;
  • Дуньёда КОРАГЕНга ўхшаш препарат мавжуд эмас;
  • Зараркунандалар заҳарланишдан сўнг дархол озуқаланишдан қолади;
  • Об-хавонинг хар-хил шароитларида юқори самарали;
  • Хавфсизликнинг юқори стандартлариги мос келади;

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Хлорантранилипрол хашоратларнинг асаб ва мушакларини тартибга соладиган рианидин-рецепторларига таъсир этиб уларнинг бўғинларидаги кальций таркибини ўзгартиради. Кораген ишлатилганидан сўнг хашоратлар мушакларини қисқартира олмайди ва озуқалана олмайди, шунинг натижасида 2-4 кундан сўнг ҳалоқ бўлади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ғўза тунлами

0,15-0,2

2

Картошка

Колорадо қўнғизи

0,04-0,05

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Кораген инсектицидининг энг мухим хусусияти – ҳимоя қилиш муддатининг узунлиги. Хлорантранилипролни ўсимликка трансламинар сингиши иқлим шароитидан қатъий назар ўсимликни уч хафтагача ҳимоя қилади.

Препарат билан ишлов бериш личинкаларни тухумдан пайдо бўлиш пайтида ўтказиш лозим. Кейинги ишлов 13-20 кундан сўнг зараркунадаларнинг сонига қараб ўтказилади.

Шамол тезлиги чегараланган 1-2 м/с. Асалариларга ҳимоявий масофа – 5 км.