Home  /  Махсулот каталоги  /  ГУЛЛИВЕР 50% c.э.г.

ГУЛЛИВЕР 50% c.э.г.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 сувда эрувчан гранулалар

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     азимсульфурон (500 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Дюпонт Интерейшнл Оперейшнз", Швейцария

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • бегона ўтларнинг кенг турига таъсир этиши билан фарқ қилади, бошоқли, кенг баргли ва ҳилолдош бегона ўтларни йўқ қилади, шунинг учун Гулливер билан бир маротаба ишлов бериш бошоқли, кенг баргли ва ҳилолдош гербицидлар дастурининг ўрнини боса олади.
  • Энг муаммоли хисобланган бегона ўтларни йўқ қилади (курмак, ҳилол, монохория, сусак ва бошқалар)
  • Экинга юқори селектив, вегитация даврини ва гуручнинг етилиши муддатини узайтирмайди
  • Тартибли таъсирга эга, ушбу таъсирчан бегона ўтларни униб чиқишига йўл қўймайди
  • Ишлатишда жуда қулай ва экологик препарат, авиаишловга расмий рухсатга эга
  • «Дюпон» компаниясининг сифат стандартларига тўғри келади ва ҳар бир идиши сохталаштиришнинг олдини олиш мақсадида уч қаватли ёпиштиргич билан ҳимояланган

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

Ишлов берилганидан 4-6 соатдан сўнг таъсирчан бегона ўтларнинг ўсиши тўхтайди, чунки препаратнинг таъсир этувчи моддаси ўсимликларда харакатланиб ўсув нуқталарига етиб, ноёб бўлган валина ва изолейцина аминокислоталар синтезини тўхтатади. Гербицид таъсири аломатлари ишлов берилгандан 3-7 кундан сўнг пайдо бўлади, ушбу препаратнинг самарадорлиги паст эканлигидан эмас балки унинг специфик таъсир этиш натижасидир. Ежовникларда (Echinochloa sp.) бўйи ўсиш тўхтови ва камқонлик намоён бўлади. Ҳилолдош бегона ўтлар ўсувдан кескин тўхтаб жигаррангга бўялади. Кенг баргли бегона ўтлар хам кескин ўсишдан тўхтаб антоциан ёки қизил рангга бўялади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Қайси бегона ўтга қарши

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Шоли

Бир йиллик бошоқли ва икки паллали, кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтлар

25,0-30,0 + ПАВ (“Тренд 90”) 200 мл/га

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Препарат қўлланилишида сув сатхини бошқариш мухим ахамиятга эга.

Ишлов беришдан аввал сув сатхини 5-10 см гача пасайтириш лозим. Шунда бошоқли бегона ўтлар сув билан тўлиқ қопланган бўлиши керак эмас, чунки таъсир этувчи модда уларга барги орқали сингиб кетади. Агарда бошоқли бегона ўтлар кўкариш даврида бўлса сувни тўлиқ йўқ қилиш лозим.

1-3 кунлардан сўнг янги бегона ўтларнинг тўлқини ўсиб чиқишининг олдини оллиш мақсадида сув сатхини юқори ушлаш лозим (15-20 см гача).

Препарат ишлатилганидан сўнг 5 кун мобайнида сув тўкилиши мумкин эмас, ушбу препаратнинг йўқотилишига ва ҳилолдош ҳамда кенг баргли бегона ўтларга қарши самарадорлигининг камайишига олиб келади.