Home  /  Махсулот каталоги  /  ЭВЕРЕСТ 70% с.д.г.

ЭВЕРЕСТ 70% с.д.г.

Ғалла эрта униб чиққан даврда, бошоқли бегона ўтларга қарши ишлатиладиган янги гербицид.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 сувда дисперсияланувчи гранулалар

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     флукарбазон (700 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Ариста Лайф Саенс САС", Франция

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Ишлатиш вақти кенглиги, Avena fatua га қарши ўсиш даврида курашиш;
  • Бошқа бошоқли бегона ўтларга қарши ишлатиладиган гербицидлардан фарқликроқ ишлаш механизми;
  • Резистент хамда норезистент бегона ўтларга қарши ишлатишда самарадорлиги;
  • Икки паллали бегона ўтларга қарши курашиш учун бак қоришмаларининг кенг танлови;
  • Кичик сарф мейёри, атроф-мухитга ва истеъмолчиларга зарарсизлиги;
  • Сақлаш ва ишлатишда препаратив шаклининг қулайлиги;

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Препарат ацетолактатсинтаза ингибитори ҳисобланади. Препарат сингиб олгандан бир неча соатдан сўнг аминокислота занжирларининг йиғилишини тўхтатади, ушбу ДНК синтезининг иккиламчи босилишига ва таъсирчан ўсимликларнинг ривожланишини дархол тўхташига олиб келади. Препарат қўлланилгандан кўп ўтмай, бегона ўтларнинг ўсуви тўхташи кейинги хлороз белгилари билан намоен бўлади, улар маданий ўсимликларга рақобатдошлигини йўқотади ва натижада батамом йўқ бўлади. Дала шароитида бегона ўтлар стресс туфайли антоцианларнинг кучайтирилган синтези хисобига тез-тез рангини ўзгартирадилар ва кейинчалик қирилиб кетадилар. Тизимли (акропетал ва базипетал транслокация) хусусиятларига эга бўлиб гербицид 1-2 соат ичида барг ва илдиз орқали сингиб кетади ва ёмғирда ювилиб кетмайди. Ноионоген ПАВ қўшиб ишлатилганда препаратнинг сингиши кучаяди. Флукарбазон актив моддаси тупроқда айрим бегона ўтларга қарши қолдиқ фаоллик хусусиятига эга, хусусан ёввойи сули ва итқўноққа қарши, уларнинг такрорланиб униб чиқишини тўхтатади. 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Қайси бегона ўтга қарши

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Кузги буғдой

Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар

0,028-0,042

1

 

ИШЧИ СУЮҚЛИКНИНГ САРФ МЕЪЁРИ: 200 – 300 л/га

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Пуркаш куннинг эрталабки ёки кечки пайтлари об-ҳавонинг шамол бўлмаганида, препаратнинг қўшни экинларга ўтишининг олдини олиб борилади. Препаратнинг сарф меъёри экиндаги бегона ўтларнинг тури, ривожланиши ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Препарат билан иш тугатилгандан сўнг пуркагични яхшилаб ювиб ташланг. Ишчи суюқлиқ тайёрлангандан сўнг 24 соат ичида ишлатилиши мумкин.