Home  /  Махсулот каталоги  /  АВАУНТ 15% с.к.

АВАУНТ 15% с.к.

Кенг қамровли, тартибли-контакт инсектицид.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 суспензия концентрати

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     индоксакарб, 150 г/л.

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Дюпонт Интернейшнл Операшнз", Швецария

                

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Ноёб ишлаш механизми;
  • Ичак-контакт таъсири;
  • Қуртларнинг хамма ривожланиш босқичидаги фаоллиги, тухум АВАУНТ билан ишланганда қобиғини кемириш вақтида халоқ бўлиши;
  • Сарф меъёрининг пастлиги сабабли ишлатилишида қулай ва экологик жиҳатидан мақбул;
  • Ижобий харорат коэффициенти: t° ошиши билан фаоллигининг ошиши;
  • Қарама қарши резистентлик пайдо бўлиши эҳтимолининг ниҳоятда пастлиги;
  • Ёмғирга чидамлилиги;
  • Боғ ва токзорларни ҳимоялашда ажралмас таркибий қисм.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

АВАУНТ оксадиазинлар синфига мансуб. АВАУНТ хашоратлар асабий ҳужайраларида натрий ионларининг кўчишини тўхтатади. Интоксикациядан сўнг сезгир хашоратлар дархол озуқаланиш ва харакатланишдан қолади, ва 24-60 соат ичида тўлиқ халоқ бўлади. АВАУНТ ичак-контакт таъсирига эга: капалакли зараркунандалар қуртини йўқ қилади. Ишлов пайтида уларга тегиб, қуртларни ишлов берилган барглар билан контакти ва препаратнинг ичакка тушганда. АВАУНТ самараси қўйилган тухумлар ва қуртларнинг туғилиш даврида ишлов берилганда очиқ намоён бўлади. АВАУНТ ишлов берилаётган экинларга фитотоксик эмас. АВАУНТ ёмғирга жуда чидамли. Ишлов берилган ўсимликларда ишчи суюқлик қуриганидан сўнг ёмғир ёғса қайта ишлов беришнинг зарурати йўқ (одатда ишлов берилганидан 2 соатдан сўнг).

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Ғўза тунлами

0,4-0,45

2

Тут

Тут парвонаси

0,3

2

Узум

Баргўрар

0,25

2

Иссиқхонадаги помидор

Ғўза тунлами

0,4

2

Олма

Олма мевахўри

0,35

2

Махсар  

Шалфей тунлами

0,3-0,4

2

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

                                                                                                          

АВАУНТ тавсия этилган сарф меъёрда қўйилган тухумларга ёки биринчи қуртлар туғилиш даврида ишлов берилиши керак. Пуркагич бир текисда тушишини таъминлаши, ишчи суюқлик эса 1 га барг юзасига етарли бўлиши шарт. Ишлов беришлар орасидаги интервал одатда 10-14 кундан иборат.