Home  /  Махсулот каталоги  /  АТЛАНТИС 3,6% с.д.г.

АТЛАНТИС 3,6% с.д.г.

 Кузги бўғдойда бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларга қарши селектив гербицид.

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 сувда диспесияланувчи гранулалар

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     30 г/кг мезосульфурон-метил натрий + 6 г/кг йодосульфурон-метил-натрий + 90 г/кг мефенпир-диэтил

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Байер КропСайенс", Германия

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • Дон экинларида бошоқликлар а икки паллалилар устидан назорат;
  • Экинларни бегона ўтлардан тозалашда вақт ва манбаъни тежайдиган, осон ва қулай усул;
  • Қадоқнинг қулайлиги;
  • Экинларга юқори селективлиги.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Препарат барг ва илдиз орқали ўсимликка тез сингий олади. Бошқа сульфонилмочевин гербицидлар каби препаратнинг (мезосульфурон-метил натрий ва йодосульфурон-метил натрий) элементлари бегона ўтларнинг физиологик жараёнларига таъсир этади. Уларнинг ишлаш механизми ацетолактат синтаза (АЛС) ферментининг фаоллигини бузишдан иборат, ушбу ўсимликларнинг катаклари бўлиниши ва ўсишини тўхтатади.

Мефенпир-диэтил – антидот, мезосульфурон-метил натрий ва йодосульфурон-метил натрийларни ишлов берилган экинларда тез парчаланиб кетишига ёрдам беради. Бу билан юқори селективликни ва фитотоксиклик пайдо бўлмаслигини таъминлайди. Бегона ўтларда мефенпир-диэтил фаол эмас ва мезосульфурон-метил натрий ва йодосульфурон-метил натрийларга таъсир этмайди.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Қайси бегона ўтга қарши

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Кузги бўғдой

Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтлар

0,25-0,3 + биопауэр 1,0

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Фирманинг маълумотига кўра, донли экинлар йиғиб олинганидан ва чуқур чопиқ ўтказилгандан сўнг бошқа экин экилишига чееловлар йўқ. Зарарланган экинларни қайта экиш ҳолларда бахорги бўғдой, арпа, беда ва нўхат, далага ишлов берилгандан 15 кундан кейин ва чуқур 25 см чопиқдан сўнг экилади.