Home  /  Махсулот каталоги  /  АППЛАУД 25% н.кук.

АППЛАУД 25% н.кук.

Ғўза ҳамда иссиқхонадаги бодринг ва помидорда оққанотга қарши хитин синтезини бўғувчи инсектицид

 

ПРЕПАРАТИВ ШАКЛИ:                 намланувчан кукун

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАСИ:     бупрофезин (250 г/кг)

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ:                   "Нихон Нояку Ко., Лтд.", Япония

 

ПРЕПАРАТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

 

  • препаратнинг узоқ муддатли таъсири 25 кунгача ва ундан зиёд давом этади;
  • иссиқхонада оққанотнинг табиий душмани ENCARSIA FORMOSA га салбий таъсир кўрсатмаслиги, шунинг учун зараркунандаларга қарши интеграцияланган тизимда ишлатилиши мумкин;
  • органофосфатлар ёки синтетик пиретроидлар билан қарама қарши резистентлиги йўқ;
  • иссиқхоналарда буғланиш пайтида қўшимча самарадорлиги;
  • фитотоксик эмас;
  • иссиққонли, балиқ, ариларга хавфли эмас.

 

ИШЛАШ МЕХАНИЗМИ

 

Ҳашоратнинг хитин синтезини тўхтатиш хисобига ишлайди. Ҳашаротлар ўсуви регулятори цикадка, оққанот, щитовка ва бир хил каналарни йўқ қилиш учун. Препарат личинкани линька пайтида ўлдиради ва кейинги авлод сонини камайтиради, ушбу катта ҳашоратлар қўйган тухумларнинг хаётийлик имкониятини йўққа чиқаради.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА, ИШЛАТИШ УЧУН РУХСАТ ЭТИЛГАН ТАРТИБИ

 

Экин тури

Зараркунанда

Сарф меъёри, кг/га

Бир мавсумда кўпи билан ишлатилиши

Ғўза

Оққанот

0,5-1,0

2

Иссиқхонадаги бодринг ва помидор

Оққанот

0,5

1

 

ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ

 

Иссиқхона ҳўжаликларида максимал самарага эришиш мақсадида ўсимликларнинг бутун юза қисми 0,5-0,7 кг препаратга 500-1000 л сув ҳисобидан ишчи суюқлик тайёрлаб катта хашорат пайдо бўлганидан бошлаб 2 хафтадан кейин сепиб чиқилади, ушбу пайт I-II ёшли личинкаларнинг пайдо бўлишига тўғри келади.

Зараркунандалар билан зарарланиш юқори бўлган тақдирда катта оққанотга фойдали синтетик пиретроид билан аралашмада ишлатилиши лозим.